Намоз мустаҳаблари

Ассалому алайкум! Намоз мустаҳаблари орасида намозда тавозе ва шикасталик билан туриш деган банди бор экан. Шуни тушунтириб берсангизлар илтимос. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шариатимиз ҳар бир инсонни ҳурматини жойига қўйишга буюрган. Ота-онани кўзига тик қарашдан, уларни олдида қўлларини ёнбошга қўйишдан, менсимасдан туришдан, овозни баланд кўтаришдан, гапирсалар тескари қараб эшитишдан қайтарган. Бу оддий сиз билан бизни дунёга келишимизга сабаб бўлган зотларнинг олдидаги ҳолат. Энди оламлар Роббисининг ҳузурида турганингизни ҳис қилаверинг. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 04:46 | Савол-жавоблар | 142 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar