Сайёхлик хизмати
мухтарам Устоз. Аллох йулида килаётган ишларингизга Аллохнинг узи баракот берсин. Бир мумин биродарим чет эллик сайехларга хизмат курсатади, и у ерга асосан балки доим номусулмон сайёхлар келади, камдан кам мусулмон чет элликлар булиб колади, келганда хам улар билан жуда мирикиб иймонлашамиз. Биродаримнингг кичкиагина шахсий мехмонхонаси бор, чет элликларни кабул килиб жой беради, уларга сайёхлик ва транспорт хизматларини таклиф килиб макул келса уларга уша ишларни килиб беради. Биродарим муъмин булганлиги учун мехмонхонасида спирт ичимлик олиб келиш ва ичишни такиклаган ва бунга катий амал килинади. Ва бу мехмонхонасига хеч хам махаллий ахоли куйилмайди факат чет элликлар учун. Мехмонхонасида 3 та хона булиб биттаси факат чет эллик айелларга булса иккинчиси чет эллик эркаклар учун ва битта хонаси бирга келган эр ва аёл учун булиб бу чет эллик эркак ва аёлни эр хотинлиги суриштирилмайди, уша алохида хонани суралса берилади. Биродарим шу ишга мени хам таклиф килаяпти. Устоз саволим куйидагича: чет эллик эркак ва хотинга уша алохида хонани сурашса, беришлиги тугрими? Агар чет эллик эркак ва аёл уша алохида хонани сураса биз улардан эр хотинлигини талаб килишимиз керакми? (лекин улар учун никох 3-4 даражали масала булиб хисобланади, 4-5 йил «бирга» юриб, бир бирини «яхши синагач» кейин макул келса турмуш куришади булмасам турмуш хам курмайди, агар турмуш курган булса хужжат талаб килиш керакми, никох хужжати эса доим бирга булмайди ) Биродарим хам шу саволнинг ечимини излаяпти, мен хам шу масала хал булса кейин бирга ишлашликни кутиб турибман. бизга шу масаламизни ечимни билиб беринг Устоз, кандай йул тутсак тугри булади? Аллох азза ва жалла сизни ва бизни уз рахматига олсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ичишни тақиқлаган каби эр-хотин бўлмаганларни мазкур хонага қўйишни ҳам тақиқлаб қўйиш яхши. Уларнинг гапини ҳужжат қилиб олса бўлади.
4 Май 2022, 18:57 | Савол-жавоблар | 174 | Ислам
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ичишни тақиқлаган каби эр-хотин бўлмаганларни мазкур хонага қўйишни ҳам тақиқлаб қўйиш яхши. Уларнинг гапини ҳужжат қилиб олса бўлади.
4 Май 2022, 18:57 | Савол-жавоблар | 174 | Ислам