Товуқ гўшти истеъмоли
Ассалому алайкум! Бугун эрталабдан бозорга тушиб бозор қилдим. Кечки пайт палов қилишни ният қилдим. Магазиндан товуқ оёғи олдим. Уйга келиб шу товуқ гўштини солиб ош тайёрладим. Аллоҳни берган неъматига шукур қилиб ошни суздим. Ҳамма ошга қўл узатди. Аммо укам емасди. Ҳайрон бўлдим. Сабабини сўрасам, бу товуқ ҳалол сўйилмаган. Бу овқатингни емайман деди. Ваҳоланки бу гапни умримда биринчи марта эшитдим. Аллоҳнинг ризолиги учун рўза тутдим. 13 йилдан буён номоз ўқийман Алҳамдулиллаҳ. Аммо укамни шу гапини эшитиб бирдан ғалати аҳволга тушиб қолдим. Ҳаммани кайфияти бирдан ўзгарди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ташқаридан келаётган “окорочка” деб номланган товуқнинг оёқлари бўлса, аниқлаштириб олинг. Кўпи шариатга мувофиқ сўйилган эмас. Нима бўлганда ҳам гўшт маҳсулотларни аниқлаб кейин олинг. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 19:41 | Савол-жавоблар | 137 | Ҳалол ва ҳаром