Ҳали йўқ ҳосилни сотиш
Ассалому алайкум! Биз тарафларда шундай одат бор. Деҳқонлар экинларини экиш пайтида пулга муҳтож бўлиб пулдорлар билан шундай шартнома қилади. Масалан: менга фалон сўм пул беринг, мен сизга маҳсулотим пишганда фалон нархда маҳсулот бераман (кўпинча одатдаги нархдан арзонроқ бўлган нархни айтади), дейди. Шундай савдо жоизми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Жоиз. Шу экинимдан деб тайин қилмаслик керак. Масалан картошка экувчи қаердан бўлса ҳам шу нархдан сизга картошка топиб бераман дейиши керак. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 05:22 | Савол-жавоблар | 159 | Молия ва тижорат