Йога машқи
Ассалому алайкум! Мен интернетдан "йога машқлари" спорт программасини юклаб олиб, 2 ойдан бери уйда, мустақил, соғлом бўлиш учун спорт сифатида шуғулланаябман. Бир сайтда, бир домла "йога" машқлари асосан буддавийлик динининг ибодатига киради. Спорт бўлгани билан у буддистларга ибодат бўлиб қолади, гумонли бўлгани учун шуғулланиш керак эмас каби гаплар билан фикр билдирган. Бу домланинг гапи қанчалик тўғри? Спорт ниятида шуғулланиб бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ундан кўра кўпроқ намоз ўқисангиз йогадан кўра кўпроқ фойда беради. Чунки йогада бажариладиган машқлардан кўра намозда бажариладиган амаллар фойдали эканлиги юз фоиз тўғри. Йога будга сиғинувчиларнинг диний ибодати ҳисобланиб, бу худди мусулмонларда фарз бўлган намоз кабидек. У амалда олий руҳга боғланиш каби ширкий ғоялар бор. Будга сиғинувчилар жисмоний фойда келтиришини баҳона қилиб бу ширкий ғояни халқимизга сингдирилмоқда. Унинг ўрнига намозда қилинадиган амалларни бажариладиган бўлса 100% фойда келтириши аниқ. Чунки ғарб уламолари “Намоз ибодати илоҳий таълимот бўлиб, инсон қанчалик кўп намоз ўқиса шунчалик соғлом бўлади, ҳеч қандай депрессияга учрамайди” деб ҳаётига татбиқ қилишмоқда. Баъзилар биз йогадан фойда кўрдик дейишлари мумкин. Иймон эвазига кўриладиган фойда фойда ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 02:33 | Савол-жавоблар | 170 | Ибодатлар