хажга бориш тўғрисида
ассаламу алайкум хазрат.мен 3 йил аввал хажга ариза берган эдим.мфй котибаси 2011 йилга навбатиз тўғри келди деган эди.энди бу йил навбат суриштириб кирсам сиздан аввал 6 та одам бор деяпти.мендан олдинга собиқ домком хотини билан,уни котибаси онаси билан акасини,яна бир ходимаси ўзи билан эрини навбатга қўйиб олибди. бу дегани 6 йилдан кейин навбат келади дегани.6 йилдан кейин имнониятим бўладими йўғми худо билади.хозирда сотиладиган навбатлар бор экан.шулардан сотиб олсам бўладими? аввало саволларимизга эринмай жавоб бераётганиз учун миннатдормиз.рахмат аллох рози бўлсин.мабода номақул савол бериб қўйсак кечиринг ва дуо қилинг.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- “Сотиладиган” навбатни сотадиганлар катта гуноҳ қиладилар. Сотиб оладиганлар уларга шерик бўладилар. Аллоҳнинг ибодатини Аллоҳ ҳаром қилган нарса билан қилиш мумкин эмас. Сиз Аллоҳдан тўғри ва осон йўлини сўраб дуо қилинг. Биз ҳам дуо қилиб турамиз. - Аллоҳ ҳажга навбатни сотадиганларга инсофу тавфиқ берсин! Ҳажга бормоқчи бўлганларга пок ва осон йўл берсин!
4 Май 2022, 20:57 | Савол-жавоблар | 162 | Ҳаж ва умра