Пишган ғиштдан қилинган қабр

Ассалому алайкум! Биз тамонларда ер ости суви яқин бўлганлиги сабабли майитни ерга кўммасдан устига мозор солинади. Биз тарафлада ахоли орасида бир гап жуда кўп тарқалган. Яъни мозорни пишган ғиштдан қилинса майит қабрда азобланармиш. Сабаби пишган ғишт оловда пишганлиги сабабли шундай дейишади. Яна шундай дейишадики қабр узоғи билан 20-30 йилда йўқ бўлиб кетиши керак экан. Шунинг учун қабрни хом (пишмаган) ғиштдан солиш керак дейишади. Хақиқатдан хам қабр шунча вақтда йўқ бўлиб кетиши керакми? Ахир майитни бунга алоқаси бўлиши мумкинми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Халқнинг қабрга пишиқ ғишт ишлатиш жоиз эмас деган гапи тўғри. Азобига пишган ғишт сабаб бўлади деган гап нотўғри. Маййит жойига қараб чирийди. Иссиқ ўлкаларда ҳар олти ойда қабр очилиб ўрнига бошқа маййит қўйилаверади. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 20:57 | Савол-жавоблар | 157 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar