Қарзи бор одам закот берадими?
Ассалому алайкум! Мен яқинда уй сотиб олдим. Лекин у уйда ўзим яшамайман хозир. Яхши ният қилиб ин ша Аллоҳ Ўғил фарзандларимнинг бирига ватан бўлади деб олиб қўйдим. Ўзимда етарли маблағ камлиги учун 3000$ қайнотамдан қарз олдим ва уйни тўлиқ нархини сотувчига бериб номига ўтказдим. Саволим шуки яқинда рамазон ойи кириб келади. Аллоҳ фарз қилган закотни қарзим бўлса хам беришим керакми йўқми? Иккинчи саволим: қўшни озарбайжон аёл бор ёшлигимдан онадек бўлиб қилган. Болалар боғчаси да тарбиячи бўлиб ишлаб нафақага чиққанлар. Нафақа пуллари жуда оз. Бир ўғли бор хотини билан алохида яшайди. Камдан кам хабар олади онасидан. Бир қизи билан яшайди. Касалхонада фаррош бўлиб ишлайди. Униям ойлик маоши анча паст. Шу аёлга закот берсам шариат хукми бўйича тўғри бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Бор пулингиз қарзингиздан ошиб нисоб миқдорига етса кейин закот чиқарасиз. Аммо зиммангизга қурбонлик шарт. 2). Жуда яхши иш қилган бўласиз. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 21:40 | Савол-жавоблар | 159 | Закот