Пайғамбаримиз (САВ) оч бўлишлари ~!

Ассалому алекум хурматли устоз ! Пайг‘амбаримизнинг тарихларига назар солсам ко‘зларимга ёш келади !! Ко‘пчилика машхурки пайг‘амбаримиз қоринлари копинча оч бо‘лган, шундай ҳам бо‘лганки ҳафталаб ейдиган овқат топмаганлар, ҳато қоринларига тош бойлаб юрган вақтлариям бо‘лган экан ! Менда шундай савол келди ! Шундай улуг‘ саҳобаларнинг пуллари бо‘ла туриб , нимага оч юрганлар ? Ёки бу уматим доим то‘қ юрмасин деб шундай қилдиларми ! Ёки доим ибодатда бо‘лганлари учун қорин ларини то‘йдирмасмидилар ? О‘ринсиз савол берган бо‘лсам , Аллаҳ мени кечирсин ! сиздан Узр сор‘айман. Алллоҳ ҳаммамизни тақводорлардан қилсин. ОМИН
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу ҳолат доимий бўлмаган. Аҳёнда бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматлари ичида очлар кўпайиб кетганидан уларга ёрдам бериб турганлар ва ўзлари тўқ бўлишни эп кўрмаганлар.

4 Май 2022, 21:40 | Савол-жавоблар | 164 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar