Электрон китоб

Ассалому алайкум! Ман инглиз тилидан дарс бераман. Аввал интернетдан юклаб олиб китоблардан фойдаланиб дарс ўтардим. Кейин билдим бу мумкинмас экан. Уларни компьютеримдан ўчириб ташладим ва қоғоз вариантларини макулатурага бервордим. Саволим автори вафот этган, нашриёт энди чиқармай қўйган эски версия китобларни копиясини сотиш ва сотиб олиш мумкинми ва ўз имкон доирамда садақа бериб юрсам кифоями ёки махсус каффорати борми ишлатган китобларим учун? Улар хориж китоблари бўлгани учун автор билан боғланиш иложи йўқ.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эндиликда тўғри йўлдан олиб ишлатаверинг. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 22:35 | Савол-жавоблар | 153 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar