Келиннинг ҳолати

Ассалому алайкум! Келинман. Уйдагилар бирор нарсани нотўғри қилишса авваллари тўғрилашга харакат қилардим(шариат доирасидигиларини албатта). Шундан кўп жанжал чиқаверди. Шариат хукмларини яхши билишмайди, уларни ўйлаб гапирсам ёқмайди. Мен ақл ўргатишим керак эмас экан, бунга хаққим йўқ экан. Аммо нима қилай, кўриб билиб туриб гунохкор бўлиб қолишлигисига жим қараб тураверайми оилам тинчлиги учун? Бундай холатда менга хам гунох ёзилмайдими қайтармаганим учун?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизга айтиш вожиб, қилдириш вожиб эмас. Чиройли ҳолатда, ўзингизга нафрат орттирмасдан, ҳикмат билан насиҳат қилинг. Олишса олишди, олишмаса ўзлари билишади. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 23:07 | Савол-жавоблар | 152 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar