Илк дафъа жума
Ассалому алайкум! Илк дафъа жума намози қаерда ўқилган? Жавобингиздан Аллоҳ рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Исломдан аввал жума кунини “Аруба куни” деб номланар эди. Жоҳилият замонасида Каъаб инб Луай ўша куни кишиларни тўплаб, уларга хутба қилар эди. Ислом келгач мусулмонлар Маккаи мукаррамада алоҳида масжид қуриб, жумани ўқий оладиган ҳолатда эмасдилар. Шунинг учун жума фарз қилинган эмас. Мадина мунавварада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилмасларидан аввал яҳудийлар шанба, насосролар якшанба куни барчалари бир жойга жам бўлиб, ибодат қилишар эди. Мадинанинг сардорларидан бири Асъад ибн Зурора розияллоҳу анҳу ҳафтанинг бир кунида мусулмонларнинг барчасини тўплаб, Аллоҳга зикр ва шукур қилиб намоз ўқишни фикрини қилди ва бу ишга жума кунини танлади ва биринчи бўлиб, жума кунида мусулмонлар бир жойга тўпланиб ибодат қилдилар. Бу биринчи жума эди. Шундан сўнг Маккаи мукаррамадан Мусаъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу номига куннинг ярмидан сўнг барча тўпланиб икки ракъат намоз ўқиш борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мактублари келди. Шундай қилиб жоҳилиятда энг биринчи бўлиб Каъаб инб Луай жумани жорий қилган бўлса, Исломда биринчи бўлиб Асъад ибн Зурора розияллоҳу анҳу жумани қоим қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилганларида 14 кун Қубо деган жойда истиқомат қилганлар. Қубодан Мадина тараф йўлга тушиб, туянинг устида эканликларида Бану Солим қабиласида жуманинг аҳкомлари нозил бўлди ва умматга жума фарз қилинди. Биринчи бўлиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша жойда адо қилганлар. Шунинг учун ҳозирги кунда Мадинадаги ўша масжидни “Жума масжиди” деб номланади. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Исломдаги биринчи жумадаги хутба ва биринчи жума намозлари эди. (“Иномул борий” Муҳаммад Тақий Усмоний). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 11:25 | Савол-жавоблар | 148 | Сийрат ва тарих