Аёл киши эрининг мулкими?
Ассалому алайкум! Эркак киши ўз аёлини сен менинг мулкимсан дейишлиги, аёлига ўзининг шахсий мулки назарида қарашлиги қанчалик тўғри? Махр, қалин, сут пулларини бергандан сўнг аёл киши эрининг мулки хисобланар эмиш, ислом динидан бу хақида нима дейилган? Кейинги саволим, агар аёл киши ишлайдилар бўлса, ишхонасини хўжайинларига, улар ойлик маош тўлаётгани учун хам, қанча нохақликлар бўлса хам индамаслиги керак экан, сабаб улар бу аёлга ризқ бераётган экан. Оилада хам шундай эмиш. Оиланинг эркаги кўчадан фарзандларини, аёлини ризқини териб келаётгани учун, аёл ўзига қилинаётган барча нохақликларга кўз юмиши ва овозини чиқармаслиги керак экан. Хамма нарсага чидашига мажбур экан, чунки эр уни ризқини топиб келаётган экан. Бу қанчалик тўғри фикр?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эрни ҳам бошлиқни ҳам бу тушунчалари шариатимизда мутлақо тўғри эмас. Эрлар аёлларни имкон қадар шариат аҳкомларини зўр билишларига имкон қилиб беришлари керак. Чунки фарзандлар илк илм ва тарбияни онадан олишади. Чўрининг боласи чўри, қулнинг боласи қул бўлади. Ҳур, илмли, тушунчаси тўғри, ақийдаси мустаҳкам аёлнинг ҳам фарзанди ҳур, ақийдаси соғлом, тушунчаси етук фарзанд бўлади. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 23:51 | Савол-жавоблар | 178 | Оила ва турмуш