Билмай еб қўйса
Ассалому алайкум! Устозлар, баъзан тахорат олганимдан кeйин туфлаб кўраман, қон бўлади миқдори кўп эмас, лeкин пушти бўлади, баъзан таъмини сeзиб қоламан, шуни қазосини тутиб бeрсам ҳам барибир савобини бу даражада ололмаймани? Билмай eб қўйса рўза очилмай нeга бeҳосдан оғиз ичидаги қон кeтиб қолса очилади? Олдиндан Раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Билмасдан еб қўйса очилмаслиги ҳадисда келгани учундир. Таҳорат олаётганда қўл ёки мисвак теккани учун қон чиқиш бор. Таҳоратдан кейин туфлаб кўрилганда қон чиққани олдин қонни ютиб юборганизга далолат қилмайди. Мабодо оғзингизда қоннинг таъми келса, бу рўзангиз очилди дегани эмас. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 07:34 | Савол-жавоблар | 147 | Ибодатлар