Жаннатдаги васила макони ҳақида
Ассалому алайкум! Ман ижтимоий тармоқда бир ривоят ўқиб қолдим. Шу хақида тушунча омоқчи эдим. Абдуллох ибн Амр ибн Осс розияллоху анхумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни: қачон муаззиннинг азон айтаётганини эшитсанглар, у айтганидек айтинглар. Сўнгра менга саловат йўлланглар. Ким менга битта саловот айтса, Аллоҳ унга ўнта саловот айтади. Кейин менга Аллоҳдан василани сўранглар. У жаннатдаги бир макондир. У макон Аллоҳнинг бандаларидан биттасига насиб этади. Ўша банда мен бўлишимга умид қиламан. Ким менга васила сўраса, унга шафоатим насиб этади – деганларини эшитдим. Имом Муслим ривоятлари. Ўша макон хақида тушунча олмоқчи эдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳадисда ўшанчаси келган холос. Қандай мақомлигини Аллоҳ таоло Ўзи билади. Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 02:02 | Савол-жавоблар | 166 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳадисда ўшанчаси келган холос. Қандай мақомлигини Аллоҳ таоло Ўзи билади. Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 02:02 | Савол-жавоблар | 166 | Турли саволлар