Оиламни сақлаш учун қасам ичгандим
Ассалому алайкум! Бирга ишлайдиган қиз ва аёллар билан ижтимоий тармоқлар орқали сухбат қилиб турардим (зино қилмаганман). Бир кун шу туфайли оилада жанжал чиқиб, оилам бузилишигача етиб келди. 3 фарзандим ва оиламни сақлаб қолиш учун қасам ичдим. Қасамим шуки “агар яна шу ахвол қайтарилса жавобинг ўзинг билан, бу сафар кетма уйинга” дедим. Хотиним рози бўлди, оилам сақланиб қолди. Саволим - мен 2 хафтадан бери танишларимни ижтимоий тармоқлардаги саломига алик олмаяпман. Бир кун келиб юз-кўз кўришганда барибир гапиришим борку, қасамимни охири ёмон оқибатга олиб боришини хотинимга тушунтирдим. У қасамимни қайтариб олишимга рози, қасамим ва талоқ масаласида ечим топишда ёрдам берсангизлар. Чунки 3 талоқ тушишга рози эмасман, бу мен учун ўлимдек.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Талоқ қасамдир, уни бирор нарсага боғлагандан кейин қайтариб олиб бўлмайди. Талоқни бирор шартга боғланса ва ўша қўйган шарт топилиши билан талоқ тушади. Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 02:13 | Савол-жавоблар | 156 | Оила ва турмуш