Бало жонзотга урадими?

Ассалому алайкум! Аллоҳ хайрли ишларингизни савобини купайтириб берсин. Уйда жонзот боқилса бало қазо унга уради деб кўп одамлар жонзот боқадилар. Шу тўғрими? Олдиндан жавобингиз учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Жонзот боқиш ҳам хайрли ишлардан. Бунда баъзан фойда кўрилмасада унга садақот қилиб турилади. Садақот балоларни даф қилади деган маънода ҳадислар бор. Бало жонзодга уради деган гап тўғри гап эмас. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:03 | Савол-жавоблар | 152 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar