Марҳумнинг қарзлари
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳу ва боракотуҳ! Оллоҳнинг қимматли не‘матларидан бо‘лган вақтингизни омонатга олганим учун узр. Бу омонатга ҳиёнат қилмасликни менга насиб этиб, саволимга жавоб олишда Оллоҳ Сизни воситачи қилган бо‘лсин. Саволим қуйидагича: Жаноза намозида гувоҳ бо‘лдим ва савол туг‘илди - Жанозани о‘қиб берувчи илм соҳиби бо‘ган одам марҳумнинг фарзандларидан "Марҳумни танишларидан бирортаси хат-қог‘оз қилиб қарзини со‘раб келса, сиз адо этасми" деб со‘радилар, "Ҳа" деган жавобдан кейин "Марҳумнинг гуноҳларини Оллоҳ кечади, лекин банда билан банда о‘ртасидагини кечмайди.... ҳозир марҳум банда билан банда о‘ртасидаги ҳақлардан озод бо‘лдилар" дедилар. Марҳум ҳақиқатдан ҳам бу ҳақлардан озод бо‘лган деб ҳисобланадими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳа. Мазкур ҳақлар уларни тўлашга ваъда берган кишининг зиммасига ўтади. Аммо ўша ҳақ тўланмагунича маййит ҳам қутилмай туради.
5 Май 2022, 03:07 | Савол-жавоблар | 136 | Молия ва тижорат