Таровех намози ва ғийбат қилиш ҳақида саволларим
Ассалому алайкум! кадрли устозлар, аёл киши бир ўзи таровех намозини ўқиса бўладими. Агар мумкин бўлса 20 ракатда билган сураларни зам қиладими?
2. Уйимиз атрофида 2 та масжид бор. Икаласида хам таровех намози ўқилмокда. Бир кун бу масжидга бир кун иккинчисига чикиш керайми ёки бошидан охирисигача биттасида ўқиш керайми?
3. Нима учун эркакларга нисбатан аёллар кўп ғийбат қилишади? Жавоблар учун Раҳмат. Аллоҳ умрларизга, ризкларизга, оилаларизга барака берсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Аёл кишига ҳам таровеҳ намозини ўқиш суннати муаккада. Яъни вожибга яқин амал. Ўқимаса гуноҳкор бўлади. Билган сураларини ўқийверади. 2). Ихтиёрингиз. Хатми Қуръон бўлса, биттасида охиригача тугатса, яхши бўлади. 3). Одатда аёлларнинг табиатида бошқаларнинг ҳаёти ҳақида қизиқиш кўпроқ бўлади. Албатта ғийбатдан нафақат аёллар балки барча мусулмонлар сақланишларимиз керак. Аллоҳ таоло “Ҳужурот” сураси 12-оятида марҳамат қилади : أَيُحِبُّ أَحَدُكُمْ أَن يَأْكُلَ لَحْمَ أَخِيهِ مَيْتًا فَكَرِهْتُمُوهُ وَاتَّقُوا اللَّهَ ...Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар!... ҳамда “Ҳумаза” сурасида ҳам : وَيْلٌ لِّكُلِّ هُمَزَةٍ لُّمَزَةٍ 1. Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига вайл бўлсин. Одамларнинг обрўсини ғийбат йўллари билан кўп тўкувчи одам араб тилида «ҳумаза» дейилади. Одамларнинг айбини, камчиликларини имо-ишора ила масхара қилувчи «лумаза» дейилади. «Вайл» жаҳаннамдаги бир водийнинг номи ёки «ҳолига вой», «ҳалок бўлсин» деган маънодаги сўз эканини олдин ҳам ўрганганмиз. Ушбу икки сифатга эга бўлганларнинг барчаси дўзахга тушади ва уларнинг аҳволига вой бўлади, дейди Аллоҳ таоло. Чунки мўмин кишининг қонини тўкиш қанчалик гуноҳ бўлса, обрўсини тўкиш ҳам шунчалик гуноҳ. Одам ўлдириб – қон тўкиб гуноҳ қилганлар жаҳаннамга тушганларидек, ғийбат қилиб – обрў тўкиб, кишиларни хафа қилганлар ҳам жаҳаннамга тушади.("Тафсири ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
1 Май 2022, 17:59 | Савол-жавоблар | 162 | Долзарб саволлар