Қўшни билан муносабат
Ассалому алайкум! Биз бир неча йилдан буён қўшниларимиз билан аҳил-иноқ яшаб келамиз, 1 йил олдин ёнимиздаги уйга янги қўшни кўчиб келди. Қўшнимиз кўчиб келиши билан бир қўшни билан жанжаллашди.Биз билан ҳам муносабати яхши эмас. Уйимга буғдой, макка сочиб қўйибсизлар деб биз билан жанжаллашди, бугун эса "ваҳимани уяси" ни девордан ташлабсизлар деб тортишиб чиқибди, съёмка қилиб шантаж қиламан дейди, биз давлат ташкилотларида ишлаймиз, Оллоҳим ўзи гувоҳ, бундай ширк, куфр ишларни қилишга иймонимиз йўл қўймайди, бўш вақтимиз ҳам йўқ, илтимос, бизга йўл кўрсатинг, нима қилишни билмаяпмиз...
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Динимиз қўшниларни икром қилишга, уларга ҳаргиз озор бермасликка чақиради. Ҳадиси шарифларда таъкидланганидек, Жаброил алайҳиссалом қўшниларга яхшилик қилиш борасида шунчалик кўп тавсиялар берганларки, ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўшнилар қўшниларга меросхўр бўлиши ҳақида ҳукм келиб қолармикан деб ўйлаб қолганлар.عَنْ أَبِي شُرَيْحٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: وَاللهِ لَا يُؤْمِنُ وَاللهِ لَا يُؤْمِنُ وَاللهِ لَا يُؤْمِنُ، قِيلَ: مَنْ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: الَّذِي لَا يَأْمَنُ جَارُهُ بَوَائِقَهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَلَفْظُهُ: لَا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ مَنْ لَا يَأْمَنُ جَارُهُ بَوَائِقَهُ.Абу Шурайҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмайди! Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмайди! Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмайди!» дедилар.
«Ким, эй Аллоҳнинг Расули!» дейилди.
«Қўшниси ёмонлигидан эмин бўлмаган одам», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар. Муслимнинг ривоятида:
«Қўшниси ёмонлигидан эмин бўлмаган одам жаннатга кирмайди», дейилган.
Шарҳ: «Бунда қўшнисига ёмонлик қилишни ҳалол ҳисоблаган одам кўзда тутилган», дейишади уламоларимиз. Бу ҳадиси шарифда ҳам қўшнининг ҳаққи улуғ эканлиги тарғиб қилинмоқда.
Қўшниларига ёмонлик қилиб юрадиган, қўшнилари унинг ёмонлигидан қўрқиб турадиган одам жаннатга кирмас экан.
Ушбу ҳадисдан қўни-қўшнилар билан муомалани яхшилаш, уларга озор бермасликни ўрганиб олар эканмиз.وَجَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَشْكُو جَارَهُ قَالَ: اذْهَبْ فَاصْبِرْ، فَأَتَاهُ مَرَّتَيْنِ أَوْ ثَلَاثًا فَقَالَ: اذْهَبْ فَاطْرَحْ مَتَاعَكَ فِي الطَّرِيقِ، فَطَرَحَ مَتَاعَهُ فِي الطَّرِيقِ، فَجَعَلَ النَّاسُ يَسْأَلُونَهُ فَيُخْبِرُهُمْ خَبَرَهُ فَيَلْعَنُونَهُ فَعَلَ اللهُ بِهِ وَفَعَلَ وَفَعَلَ، فَجَاءَ إِلَيْهِ جَارُهُ فَقَالَ: ارْجِعْ لَا تَرَى مِنِّي شَيْئًا تَكْرَهُهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ «Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, қўшнисидан шикоят қилди. Шунда у зот:
«Бор, сабр қил», дедилар.
У зотнинг ҳузурларига икки ёки уч марта келди. Шунда у зот:
«Бор, матоҳингни йўлга ташла», дедилар.
Бас, у матоҳини йўлга ташлади. Шунда одамлар ундан сўрай бошлашди. У уларга ўзи ҳақида хабар бера бошлади. Улар эса «Аллоҳ уни фалон қилсин! Ундоқ қилсин, бундоқ қилсин», деб лаънатладилар. Шунда қўшниси унинг ёнига келиб:
«Қайт! Бундан кейин мендан ўзингга ёқмаган нарсани кўрмайсан», деди».
Абу Довуд ривоят қилганлар.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Раҳбарга қўшнидан шикоят қилиш мумкинлиги.
2. Раҳбар дастлаб қўшнисидан шикоят қилган кишини сабрга чақириши кераклиги.
3. Қўшнидан ўтган баъзи ишларга сабр қилиш лозимлиги.
4. Қўшнининг озорига уч марта сабр қилгандан кейин унинг устидан жамоатчиликка хабар бериш мумкинлиги.
5. Жамоатчилик айбдор қўшнига нисбатан ўз ғазабини билдириши кераклиги.
6. Билиб-билмай, қўшнисини норози қилган одам узр сўраб, қўшнисига ёқмайдиган ишлардан ўзини четга олиши кераклиги. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 01:08 | Савол-жавоблар | 158 | Турли саволлар