Имомнинг тахорати бузилганда

Ассалому алайкум! Кўпинча мен ва ота-онам билла жамоат бўлиб намоз ўқиймиз ва менинг қироатим ва озроқ тажвид илмим бўлганлиги учун уларга мен имомлик қиламан. Намозда имомлик қилган пайтларимда ҳаяжон босади ва намоздан кейн ички киймимни текширганимда мазий ёки шунга ўхшаш намлик бўларди. Ота-онамнинг ҳам намозлиги дуруст бўлмади, уларга қандай қилиб айтишни билмаямман. Тўғриси этишга уялвомман. Ўзимда ишонч йўқолиб қолган. Бир кун келиб 4-5 ёки ундан кўп киши бўлган жамоатга имомлик қилганимда ҳам шу холат такрорланишидан қўрқиб қолдим. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уялмасдан таҳоратим йўқ экан деб айтилаверади. Тафсилотини айтиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 05:19 | Савол-жавоблар | 151 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar