Ота-онам ажраштиришмоқчи
Ассалому алайкум! Ҳозир йиғлаб ёзаяман, нима қилишни билмай қолдим, ота-онам хотининг билан ажраласан деб турволган. Мен ва хотиним бир биримизи севамиз, мендан фарзанд бўлмайди экан, биламан буни синглими айби билан ўйда жанжал бўлди. Ота-онам синглими ёнини олиб хотинимга ташланиб кетти. Мен эса жахил устида хотинимни уйга олиб бориб ташадим. Энди бўса керак эмас олиб кема деб турволишган. Шуни деб ота-онангни танимай келдинг деди. Мени кийнаб юборишди, нима қилай, ажрашайми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фарзанд кўрмаслик айби сизда бўлса ажрашинг. Талоғини беринг, бошқа турмуш қуриб фарзанд кўрсин, худбинлик қилманг. Айб аёлингизда бўлса сиз бошқа уйланиб фарзанд кўринг. Аёлингиз яшайман деса, имконини қилсангиз никоҳингизга олаверасиз. Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 05:41 | Савол-жавоблар | 168 | Оила ва турмуш