йўқолган инсон ҳақида

Ассалому алайкум устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари. Сиз азиз устозга о‘з ташаккуримни билдирган ҳолда мактуб ё‘лламоқдаман. Аллоҳ таолонинг о‘зи сиз муҳтарам устозимизни дунё ва оҳиратда қо‘лласин. Бундан 4 ой муқаддам отамиз, й‘ани дадамнинг падари бузркворлари бедарак ё‘қолганлар. Шунча вақтдан бери қидирувларимиздан биро натижа чииқмади, Отамни бирор киши ко‘рдим дегани ё‘қ. Уй олдидан катта сув оқиб о‘тади. Шу жойга о‘зларини ташладимикан деган ҳаёлдамиз. Аммо у эрдан топилгани ё‘қ. О‘злари ибодатли одам эдилар. Умра сафарига ҳам бориб келганлар. Анча йиллардан бери бетоб эдилар. Касаллари жисмоний эмас руҳий бо‘либ, кечалари уҳлай олмас эдилар. Ё‘қлишларидан аввал намозларини ҳам о‘қий олмай қолдилар. Намозга турсалар ҳушларидан кетиб қолаверганлар. Ё‘қолган инсон ҳақида бир оз ма‘лумотга эгамиз. Аммо ҳусусий ҳолга келганда ойланиб турибмиз. Шу муносабат билан сиз муҳтарам устозга саволлар билан мурожат қилишга ижозат бергайсиз. 1. Отам о‘зларини сувга ташлаган бо‘лсалар жонларига қасд қилган ҳисобланадими? 2. Қидиришни қанча вақт давом эттирайлик? 3. Уларга қандай муносабатта бо‘лайлик? 4. Уйдаги ортидан қолганлар бирор ма‘рака қилайлик деб айтмоқдалар, у қандай бо‘лиши лозим? 5. Ё‘қолган инсонлар ҳақидаги ҳукмлар қандай? Сизга муҳтарам инсонга савол бериш катта масу‘лиятлигини ҳис қилиб турибман. Саволимда ҳатоликлар бо‘лса ма‘зур тутасиз деган умидаман. Отам ҳақларига дуо қилишингизни о‘тиниб со‘райман. Ҳурмат эҳтиром ила талаба Собиров Дилмурод
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
ЙЎҚОЛГАН ШАХС ҲАҚИДА У дараксиз ғойиб бўлган одам бўлиб, ўзи ҳақида тирик ҳисобланади. Яқинлари иложи борича излаб қаердалигини, ўлик - тиригини билиб бўлмаган шахс йўқолган ҳисобланади. Бу шахс ўзига оид ҳукмларда тирик ҳисобланади. Шунга биноан,Унинг хотини никоҳланмайди, моли тақсимланмайди ва ижараси бузилмайди.Қози унинг ҳақини олиб, молини сақлайдиган одам таъйин қилади. Бузилиб қолиши хавфи бор нарсасини сотади ва боласига, ота-онасига ва аҳли аёлига нафақа беради.Йўқолган шахс ўзидан бошқанинг ҳақида ўликдир. У ўзидан бошқадан мерос олмайди. Яъни, унинг ўз мерос қолдирувчиси молидан бўлган ҳақи тўқсон йилга музлатиб қўйилади. Агар у тирик бўлса ўша нарсани олади. Тўқсон йилдан кейин унинг ўлгани ҳақида ҳукм қилинади. Муддат тўлган куни аёли вафот иддасини бошлайди ва моли ўша пайтда унинг меросига ҳақдорлар орасида тақсимланади.Бунда йўқолган кишининг туғилганига тўқсон йил тўлиши кўзда тутилган.Ундан бошқанинг моли ҳақида йўқолган кунидан бошлаб ўлган ҳисобланади. Бас, унинг учун вақф қилинган мол, ўша ундан бошқа киши ўлганда меросини оладиганларга қайтарилади.

5 Май 2022, 05:52 | Савол-жавоблар | 176 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar