Намоз ҳақида-2

Шайх ҳазратлари, Аллоҳ сизни биз мусулмонларни ислом зиёси ила ма‘рифатлантириш ё‘лида қилаётган улкан ишларингиз учун О‘з даргоҳидан чэксиз ажру-савоблар ато этиш ила мукофотласин, иншааллоҳ. Шу аснода сизга ушбу ҳизматларингиз учун ташаккурлар айтган ҳолда бир неча саволлар ила мурожаат этишга ижозат бергайсиз: Ҳазрат, сизнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" асарингизнинг 7- жузини о‘қишим жараёнида менда бир неча саволлар пайдо бо‘лди. Ушбу саволлар мазмунини қуйида баён этишга ижозат бергайсиз: 1. Ҳазрат, сиз "Ҳадис ва Ҳаёт" нинг 7-жузи, 13-боб “Жанозалар ҳақида”, 4-фасл “Маййит учун лозим нарсалар”, “Оъзини-оъзи оълдирганга жаноза оъқилмайди”, 269-бетда “Умар ибн Абдул Азизнинг мазҳаби” - деб ёзгансиз. Ҳазрат, агар лозим топсангиз “Умар ибн Абдул Азизнинг мазҳаби” ҳақида тушунтириш бериб оътсангиз. 2. Ҳозирги кунда ийд намозини аёллар ҳам оъқимоқлари лозимми ? 3. Ҳозирги кунда ийд намозини аёллар қандай тарзда оъқимоқлари лозим ? 4. Ҳазрат, аввало Аллоҳ сизни сабабчи қилиб залолатдан ҳидоятга юз тутдим, алҳамдулиллаҳ. Сизнинг маслаҳатингиз билан узоқ йиллаб оъқилмаган қазо намозларини кундалик ҳар бир намозга қошиб адо қилмоқдаман. Лекин шу аснода мени яна бир ҳолат қийнайди. Йиллаб тутилмаган роъзаларимнинг қазосини қай тарзда адо қилай ? Уларну узлуксиз тутишга ҳеч ҳам қурбим этмаяпди, оралатиб тутай десам, жуда узоқ вақтда адо қилиб боъладигандекман. Маслаҳат беринг Ҳазрат, қандай ёъл тутай ? Жавобларингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ илмингизни янада зиёда ва мартабангизни О‘з ҳузурида янада улуг‘ қилсин. Аллоҳим қилаётган ҳайрли ишларингизни янада баракотли ва бардавом айласин. Қимматли вақтингизни олганим учун рози бо‘лгайсиз. Аллоҳ сизни ва оила а‘золарингизни ҳамиша О‘з паноҳида асрасин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1- Бу кишининг бошқа маълум мазҳаблари йўқ. Аммо шу масалада ўзи тутган йўли бўлган.2,3- Бизда аёлларнинг ийд намозини оммавий тарзда ўқишлари йўлга қўйилмаган. Бу ишни йўлга қўйган мазҳабларда эркакларнинг орқа сафидан кейин туриб жамоат билан ўқийдилар.4- Қазо рўзаларни имкони борича тутиб бораверинг. Ўзингизни ортиқча қийнаманг.

5 Май 2022, 06:02 | Савол-жавоблар | 157 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar