Қозонга қўлдан сув томса ҳаром бўладими
Ассалому алайкум! Бувим (Аллоҳ раҳматига олган бўлсин) доим овқат қилаётганингда сергак бўл, ҳеч нарсага чалғима дердилар. Овқатга қўлингдан сув тушмасин деб урушардилар. Агар сен ихлос билан таом тайёрласанг сени таоминг шифо, бефарқ тайёрласанг еган одамга заҳар бўлади дердилар. Пала-партиш пиширилган таом уй эгаларини эсар, хотирасини паст, касалманд қилади дея уқтирардилар. Агар турмуш ўртоғим ва қайнотам ҳалол топганига таом тайёрласаму, билмай қўлимдан сув томизиб юборсам бу таом ҳаром ва зиёнли бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром бўлмайди. Чунки истеъмол қилинган сувнинг ҳукми ҳақида уламолар “Ўзи пок, яъни нажосат эмас, аммо намозга таҳорат учун ишлатилса покламайди” деб ҳукм чиқаришган. Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 09:30 | Савол-жавоблар | 159 | Ҳалол ва ҳаром