Уч талоқми ёки
Ассалому алайкум! Устозлар, бир совол бердим жовобни тўлиқ тушунмадим. 3 бора кетма-кет талоқ қўйдим деса 1 талоқ тушадими ёки 3 талоқ тушадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Уч талоқ тушади. Чунки эр бир талоқни айтганида бир талоқ тушиб, аёл иддага ўтиради. Ҳайз кўрадиган аёллар уч ҳайз, ҳомиладорлар ҳомиласини туққунича, ҳайздан қолган аёллар уч ой идда бўлади. Иддадаги аёл бир жиҳатдан эрнинг никоҳида ҳисобланади. Идда чиққунича айтилган 2-3-талоқлар тушади. Кўпчилик толиби илмлар айни шу масалада никоҳдан кейин яқинлик қилинган аёл билан никоҳланибоқ ёлғиз қолмасларидан талоқ қилинган аёлнинг масаласини чалкаштириб қўядилар. Яқинлик қилинган аёл талоқ қилингач иддага ўтиради. Яқинлик қилинмасидан олдин талоқ қилинган аёл иддага ўтирмайди. Чунки иддага ўтиришига сабаб топилмади. وَلَوْ قال لها أَنْتِ طَالِقٌ طَالِقٌ أو أَنْتِ طَالِقٌ أَنْتِ طَالِقٌ أو قال قد طَلَّقْتُك قد طَلَّقْتُك أو قال أَنْتِ طَالِقٌ وقد طَلَّقْتُك تَقَعُ ثِنْتَانِ إذَا كانت الْمَرْأَةُ مَدْخُولًا بها Агар эр хотинига “Сен талоқсан, талоқсан деса ёки сен талоқ бўлувчисан, талоқ бўлувчисан, ёки сени талоқ қилганман, сени талоқ қилганман, ёки сен талоқ бўлувчисан, сени талоқ қилиб бўлганман” деса, ҳар бир айтганига иккитадан талоқ тушади. Қачонки аёл мадхулун биҳа – яъни никоҳдан сўнг эри билан яқинлик қилган аёл бўлса. (никоҳдан кейин алоҳида ҳилвати саҳиҳада бўлиб, яқинликдан ман қилувчи бирор нарса бўлмаса ҳам бўлиб-бўлиб айтилган 2-3-талоқлар тушади). وَإِذَا طَلَّقَ رَجُلٌ امْرَأَتَهُ ثَلَاثًا قَبْلَ الدُّخُولِ بِهَا وَقَعْنَ عَلَيْهَا ........ فَإِنْ فَرَّقَ الطَّلَاقَ بَانَتْ بِالْأُولَى وَلَمْ تَقَعْ الثَّانِيَةُ وَالثَّالِثَةُ Агар эр аёлини никоҳдан кейин яқинлик қилишдан аввал уч талоқ қўйса, яъни бирданига уч талоқсан деса, уч талоқ тушади. Агар уч талоқни ажратиб-ажратиб “сен талоқсан, талоқсан, талоқсан” деб айтса, биринчи талоқ билан эрдан ажрайди, иккинчи учинчилар тушмайди. (чунки никоҳдан кейин яқинлик қилинмасдан талоқ қилинган аёл иддага ўтирмайди). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 07:48 | Савол-жавоблар | 175 | Долзарб саволлар