5 вақт намоз фарзни инкор қилувчи

Ассалому алайкум! Қуръон тафсирларини билмаслигимдан бир Туркиядаги дўстимнинг саволига тўлиқ жавоб бера олмадим. Дўстим мўминларга фарз бўлган намоз хақида савол сўради. Айтишича шом намозини турклар билан адо қилиб бўлгач, бир грамотный турк киши дўстимдан:нега беш вақт намоз ўқишасан? деб сўрабди. Дўстим :ха 5 фақт намоз фарзлиги учунда. деб жавоб берса, турк : Қуръонда 3 маҳал намоз буюрилгану деб (Худ сура 114-оят) даги :Кундузнинг икки тарафидаги ва кечанинг бир қисмидаги намозни тўкис адо қил! Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади. Бу эса эсловчиларга эслатмадир: оятини ва (Исро сураси 78 оят) даги :Қуёш оғушидан то тун қоронғусигача намозни тўкис адо эт. <Фажр Қуръони>ни ҳам. Албатта <фажр Қуръони> шоҳид бўлинадигандир: яна (Бақара сурасини 238 ояти) :Намозларни ва ўрта намозларни муҳофаза этинг. Ва Аллоҳ учун чин дилдан, қўрқув ила қойим бўлинг. Оятларини жавоби тариқасида менга йўллабди. Билиб билмай нотўғри жавоб беришдан қўрқдим. Ва қисқача Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърожга чиққанини, Аллоҳ 50 вақт намозни фарз қилганини, 6 осмонда Мусо Калумуллох алайҳиссалом қайта-қайта енгиллик сўраб тушишини айтиб яна Аллоҳ хузурига чиқарганини, охири 5 вақтдан фарз қилинганидан кейин хижолат бўлгани ва Аллоҳ Азза ва Жалла 5 вақт намозга 50 вақт намозни савобини беришини айтдим. Лекин дўстим Қуръонга эътибор қаратяпти. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шунақалар каби ўзларини Қуръонийман деган фирқа чиққан. Улар динимизда муртад ҳисобланишади. Қуръондан бошқасини далил қилмаймиз дейишади. У кабилар ўта-ўта аҳмоқонаки Қуръонда намоз ўқи ва рўза тут дейилган холос. Бошқа барча намоз ва рўзага қарашли амаллар ҳадисларда келган. Баъзилари мутавотир, уларни инкор қилган киши шариатимизда кофир дейилади. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 10:24 | Савол-жавоблар | 174 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar