Сунний ақийдалар китобингиз ҳақида

Ассалому алайкум, Ҳурматли Шайх ҳазратлари!Яқинлашиб келаётган Ийд-Қурбон айёмингиз Муборак бўлсин!Оллоҳ таоло биз - умматлар учун қилаётган хизматларингиздан рози бўлсин, Сизга Ўз даргоҳидан беҳисоб ажрлар ато этсин, амийн!Ҳазрат, ҳозирда Сунний ақийдалар номли китобингизни топиш анча мушкул бўляпти, китоб дўконларидан ҳам топиш имкони бўлмаяпти. Шу китобингизни, ИншаОллоҳ, яна нашр эттириш ниятларингиз борми? Чунки ҳозирда бу китобни сўраганлар кам эмас экан. Шунга яраша эҳтиёж ҳам бор.Ҳазрат, агар бу китобингиз яна нашр эттирилмаса, бу китобга эҳтиёжмандлар ўзлари учун нусха кўчириб (ксерокопия) олишлари мумкинми? (Кўпайтириб тарқатиш учун эмас.)Ноўрин савол бериб вақтингизни олган бўлсам узр сўрайман. Оллоҳ умрингизни зиёда айлаб, хайрли ишларингизда бардавом қилсин, амийн!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Нашр этиш нияти бор. Дуо қилиб туринглар.

5 Май 2022, 10:56 | Савол-жавоблар | 168 | Китоблар
|
Boshqa savol-javoblar