Репититорлик

Ассалому алайкум! Мен математика фанидан репититорлик қиламан. Ўқув йили бошида ўқувчи ёки унинг ота-онаси билан ойига 100 000 сўмдан ҳақ олишимга келишаман. Ўқувчиларнинг айримлари “йилнинг охирига пулни бераман” деб, йил охирида оилавий шароити сабабли 10 ойда бериши керак бўлган 1 млн сўм ўрнига 800 минг ёки 900 минг сўм беради. Берилмаган 100 минг ёки 200 минг сўм пул мендан қилинган эҳсонми, садақами ёки закотми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Закот эмас, бошқаси бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 11:18 | Савол-жавоблар | 145 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar