Йўлга қон чиқариб юбориш
Ассалому алайкум! Мен Тошкент вилоят, Ангрен шаҳардан сизларга савол йўлламоқдаман, саволим шундан иборатки бизни маҳалламиздан ўтган катта магистрал йўл бор Тошкент-Андижон(водийга кетиш асосий йўли) шу катта йўлда айнан бизни маҳалламиз ёнида шу ой ичида кўп бахтсиз ҳалокатлар бўлмоқда. Ҳафтасига 1-2 инсон оламдан ўтмоқда, катта йўлдаги авариялар туфайли, шу билан маҳалламиз фаоллари катта йўлга қон чиқариб юбориш керак йўл қонсираб қолган дейишмоқда. Кимдур туя сўйиш ёки қурбонликка ярайдиган мол қурбонлик қилиш керак йўл учун дейишмоқда. Бу масалага жавоб олиш учун илмли устозладан бориб маслаҳат олиш керак бидъатга аралашиб гуноҳга ботиб қолмайлик деган фикрни айтим, лекин ҳозир карантин сабабли бора олмаймиз. Шунга илмли устозладан жавоб олмоқчи эдик.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қурбонлик кунлари қурбонлик учун ундан бошқа кунлари ақийқа учун жонлиқ сўйиш жоиз. Ундан бошқа ҳеч қанақасига, ҳеч кимга атаб жонлиқ сўйиш жоиз эмас. Хусусан “Йўл қонсираб қолибди, йўлга атаб” дейиш аҳмоқликдан бошқа иш бўлмайди. Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган жонлиқни Аллоҳ таоло “Анъом” сурасида марҳамат қилган. قُل لاَّ أَجِدُ فِي مَا أُوْحِيَ إِلَيَّ مُحَرَّمًا عَلَى طَاعِمٍ يَطْعَمُهُ إِلاَّ أَن يَكُونَ مَيْتَةً أَوْ دَمًا مَّسْفُوحًا أَوْ لَحْمَ خِنزِيرٍ فَإِنَّهُ رِجْسٌ أَوْ فِسْقًا أُهِلَّ لِغَيْرِ اللّهِ بِهِ فَمَنِ اضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍ وَلاَ عَادٍ فَإِنَّ رَبَّكَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ 145...«...ёхуд фисқ ила Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган бўлса, мустасно».
Яъни ҳайвон Аллоҳдан ўзганинг номи билан ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилса, фосиқлик – дин чегарасидан чиқиш бўлади, сўйилган гўшт ҳаром ҳисобланади. Шундай қилиб, ҳаром аниқ бўлди. Аллоҳнинг амрига юраман, деган банда мазкур нарсаларни зинҳор-базинҳор истеъмол қилмаслиги керак. Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 12:57 | Савол-жавоблар | 153 | Турли саволлар