Иш соати масаласи

Ассалому алайкум! Мен телеграмм каналида келган 4058-савол бўйича саволим бор эди. Қўлимда ишлайдиган ходимларга ишга олишда айтганман: “Шундай вақт келади тунги 12 ларгача қолиб кетамиз”, деб. Улар рози бўлишган. Эвазига мен улардан шартномадаги бандларни ҳаммасини тўлиқ талаб қилмайман. Ҳақ оладиган соати 09:00 да 17:00 гача, лекин улар кўпинча ишга келмайди. Мен индамайман, лекин вақти келганда бир ойлаб соат 24:00 гача олиб қоламан. Бунда менга гуноҳ борми? Ишга олишда айтилган ҳаммасига. Раҳмат каттакон сизларга вақт ажратганлариз учун.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ўзаро розилик муҳим. Энг яхшиси иш соатларини ҳисоблаб юринг. Ошганига пул тўланг, келмаган кунларини чиқариб юборинг. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 13:08 | Савол-жавоблар | 158 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar