Саволимнинг давоми
Ассаламу алейкум ҳурматли Шайҳ ҳазратлари, Аллоҳ Таоло ислом динига қилаётган ишларингиз учун ажру мукофотлар берсин!Мен қуйида берган саволимга:"Мен "А" одам билан бирга ишлаб, шу одам билан бирга ишлайдиган "Б" одам билан танишдим ва "Б" одам билан ҳам алоҳида ишлай бошладим. Маблаг‘ мендан иш эса "Б" одамдан. Бундан "А" одамни ҳабардор этдим. "Б" одам билан танишишимга "А" одам сабабчи бо‘лгани учун ва "А" одамнинг юзига оёқ қо‘йиб кетмаслик ниятида "Б" одам билан бо‘лган фойдадан 3дан 1ини "А" одамга ҳам доимий равишда бериб турдим. Шу кунгача зарар бо‘лмаган эди. Агар бо‘лаётган ишдан фойда бо‘лмай, ҳатто маблаг‘нинг танига ҳам катта зарар етадиган бо‘лса, "А" одам ҳам зарарнинг 3дан 1ига шерик бо‘ладими?"Сиз: "- Келишувга боғлиқ. Агар зарар бўлса, тўлайсан десангиз ва у рози бўлса, тўлайди." деган экансиз.Аввал бошида ҳеч қандай келишув бо‘лмаган эди, мен о‘зим фойданинг 3дан 1ини бераётган эдим. Энди бо‘лса ишлар то‘хтаб фойда ҳам, маблаг‘нинг тани ҳам ё‘қ бо‘либ турибди. Аввал келишув бо‘лмагани учун, энди зарарни гапирсам то‘г‘ри бо‘ладими?Аввалдан катта раҳмат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Икковингиз илмли одамнинг ҳузурига боринг.
5 Май 2022, 13:51 | Савол-жавоблар | 143 | Ислам
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Икковингиз илмли одамнинг ҳузурига боринг.
5 Май 2022, 13:51 | Савол-жавоблар | 143 | Ислам