Савдо пайти номаҳрам аёл келиб қолса

Ассалому алайкум! Мен телефонлар учун хар хил эҳтиёт қисмлари, қулоқчинлар сотаман. Баъзида номаҳрам аёллар билан ҳам савдо қилишга тўғри келиб қолади. Қилмаганим маъқуллигини биламан, агар номаҳрам аёл келиб қолса нима қилай? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Номаҳрамлар билан савдо қилиш шариатимизда қайтарилган эмас. Кенг нарсани торайтириб нима қиласиз? Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 17:19 | Савол-жавоблар | 141 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar