Болалар кийимини мулк қилиб бериш
Ассалому алайкум! Биз фарзандларимизга кийим олиб берганимизда мулк қилиб берганмиз. Вақтинчалик киясан демаганмиз, олиб берилган кийимлар кичик бўлиб қолган, шунинг учун фарзандларимиздан бу кийимни уканга ёки қариндошларга берсак майлими деб сўрасак улар рози бўлишса бериб юборсак бўладими? Жавоб учун раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Яхшиси, уларга мулк қилиб берманг. Ўзингизни мулкингизда турса, беришда зарари йўқ. Уларни розилиги эътиборга олинмайди. Улардан сотиб олинг ва кийдиринг. Пулига ўзига нарса олиб беринг. Афсуски биз ҳали ҳам бировнинг ҳаққи деган нарсани тагигача етиб бормаяпмиз. Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 17:30 | Савол-жавоблар | 152 | Ислам