Иш берувчининг пенсия ўрнига дастури хақl
Ассалому алайкум Хазрат! Сизга АҚШдан хат ёзяпмиз.Қуйидаги саволни беришга ижозат берсангиз.Ишхонамда хар ҳафта маош оламиз. Шу маошга қўшимча "401 к" деган дастур бор. Бу дастур пенсия ўрнига йўлга қўйилган. Бизнинг ишхонада пенсия жамғармаси йўқ. Ушбу дастурга ихтиёрий ёзилиш мумкин. Унга кўра ҳафталик ойликдан 5%, тахминан 50$ олиб қолинади ва унга ишхона 50$ қўшади. Шу мавжуд бўлган 100$ маблағни ишхона махсус ҳисоб рақамига қўйиб боради. Ушбу маблағларни турли корхона ва лойихаларга тикилади. Қаерга тикиш ва қанча миқдорини тикишни мен танлайман. Мисол учун 25$ ни Апплега, 15$ ИБМга, қолганини яна бошқа ерга.Агар фойда қилсам пул қўшилар экан. Фойда бўлма аксинча зарар бўлса пул камаяр экан. 60 ёшга етганимда ушбу пулларни хеч қандай солиқларсиз ўзимнинг шахсий ҳисобимга тушириб берар экан. Истаган киши ундан олдин хам маблағларни олса бўлар экан. Лекин олдин олганда солиқ ва жарималар тўлаб кейин олсам бўлар экан.Шу дастурдан фойдаланиш жоизми?Жавобингиз учун рахмат.Қимматли вақтингизни олганим учун манзур тутасиз. Агарда саволим такрорий бўлса минг бор узр сўрайман.АҚШ дан Боходир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳалол нарсаларга тикиб ишласа бўлади.
5 Май 2022, 18:02 | Савол-жавоблар | 159 | Молия ва тижорат
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳалол нарсаларга тикиб ишласа бўлади.
5 Май 2022, 18:02 | Савол-жавоблар | 159 | Молия ва тижорат