Аёлнинг хуни қиймати

Ассалому алайкум! ТАСОДИФИЙ ЎЛИМ @Саволлар_канал 7539-савол Ассалому алайкум! Бир танишим кутилмаган ҳолда ёши катта онахонни мошинасида уриб ўлимига сабабчи бўлди. Онахонни барча маросимларида қўлидан келганича қатнашди. Раҳматли онахонни ворислари акамизни судда даво қилмаслиги учун 3500 доллар сорамоқда. Пулни берса судда даво қилмаслиги айтишибди. Мен унга бериш керак деган фикрни айтдим. Бундай вазиятда нима қилиш керак? ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Онахонни хуни 500 динор. Бу ҳозирги кунда 50.000 долларга яқин. Шу пулни бериш ўлимига сабабчи бўлган ўша одамнинг зиммасига шарт. Бермаса қиёмат кунида қарздор ҳисобланади. Агар 3500 га рози бўлишса, зиммангиздан соқит бўлади. Валлоҳу аълам! Шу фатвоилага изох кере канака изохки шу 500 динор диган жои кайси манбада кеган изох бериб отсела..
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “Кифоя” китобида қуйидагича келади:
Хато қатл ва унинг ҳукмлари.
Хато қатл амалдаги ёки қасддаги хато туфайли бўлади. Мўлжалга отганда одамга тегиб кетиши, ов ёки ҳарбий деб отса, мусулмон чиқиши каби. Шунингдек, хатонинг ўрнига ўтадиган нарсалар билан бўлади. Мисол учун, ухлаб ётган одам бошқанинг устига қулаб тушиб, ўлдириб қўйса, хато қатл бўлади. Хато қатлда каффорат ва оқилага дия бор.
Бу қатлнинг ҳукми ҳам албатта, аниқ далилларга асосланган.
Аллоҳ таоло Нисо сурасида: وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ أَن يَقْتُلَ مُؤْمِنًا إِلاَّ خَطَئًا وَمَن قَتَلَ مُؤْمِنًا خَطَئًا فَتَحْرِيرُ رَقَبَةٍ مُّؤْمِنَةٍ وَدِيَةٌ مُّسَلَّمَةٌ إِلَى أَهْلِهِ إِلاَّ أَن يَصَّدَّقُواْ «Мўмин мўминни ўлдириши мумкин эмас. Фақат янглишиб (ўлдирса, мустасно). Кимки мўминни янглишиб ўлдириб қўйса, бас, унга бир мўмин қулни озод қилиш ва (ўлганнинг) аҳлига тақдим этиладиган хун (вожибдир)», деган (92-оят). عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  قَالَ: فِي دِيَةِ الْخَطَإِ، عِشْرُونَ حِقَّةً، وَعِشْرُونَ جَذَعَةً، وَعِشْرُونَ بِنْتَ مَخَاضٍ، وَعِشْرُونَ بِنْتَ لَبُونٍ، وَعِشْرُونَ بَنِي مَخَاضٍ ذُكُوراً . رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ  Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хато туфайли одам ўлдиришнинг хунига йигирмата ҳиққа (уч ёшли урғочи туя), йигирмата жазаъа (беш ёшли урғочи туя), йигирмата бинти махоз (бир ёшли урғочи туя), йигирмата бинти лабун (икки ёшли урғочи туя) ва йигирмата бану махоз (бир ёшли эркак туя)», дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилишган.عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  قَالَ: مَنْ قُتِلَ فِي عِمِّيَّا فِي رَمْيٍ، يَكُونُ بَيْنَهُمْ بِحِجَارَةٍ، أَوْ بِالسِّيَاطِ، أَوْ ضَرْبٍ بِعَصًا، فَهُوَ خَطَأٌ، وَعَقْلُهُ عَقْلُ الْخَطَإِ، وَمَنْ قُتِلَ عَمْدًا، فَهُوَ قَوَدٌ، وَمَنْ حَالَ دُونَهُ، فَعَلَيْهِ لَعْنَةُ اللهِ وَغَضَبُهُ، لَا يُقْبَلُ مِنْهُ صَرْفٌ وَلَا عَدْلٌ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тўс-тўполон ичида ўзаро тош отиш, қамчи ёки асо билан уриш асносида қатл этилса, хато ҳисобланади. Унинг хуни хатонинг хунидир. Ким қасддан ўлдирилса, қасос олинади. Ким буни тўсмоқчи бўлиб низо қилса, унга Аллоҳнинг лаънати ва ғазаби бўлур, ундан фарз ҳам, нафл ҳам қабул қилинмас», дедилар».
Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривоят қилишган.
Оммавий тўполонларда ўлган одамлар хато туфайли ўлдирилганлар қаторига кирадилар. Унда кўпчилик аралашиб кетиб, ким-кимни урганини билиб бўлмай қолса, уриш эса тош отиш, қамчи ёки асо билан бўлса, шу ҳукм чиқарилади. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 19:18 | Савол-жавоблар | 147 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar