Операциядан кейин таҳорат

Ассалому алайкум! Доктор манга айтди менда киста ва варикосел бор деди буни жарроҳлик йўли билан олиш керак деди. Таҳминимча 1 ойла операция қилинган жойга сув тейдирмаслик керак. Мени ташвишлантираётгани қандай қилиб таҳорат олиб намозимни давом эттираман?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Текизмаслик керак бўлса ўша жойларга сув теказмасдан қолган жойларни ювиб намоз ўқилаверади. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 19:29 | Савол-жавоблар | 147 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar