Шубхали таом

Ассалому алайкум! Мен ишлаётган корхона худудидаги мевали дарахтларнинг мевасидан истеъмол қилиш мен учун ҳалол хисобланадими ёки шубхали хисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Мевали дарахтни кўчатини олиб келиб эккан одам нима деган бўлса шу бўлади. Ким еса савоби эккувчига бўлсин деган бўлса ейиш жоиз. Ўзим мевасини сотаман деса унинг ҳаққи бўлади. Ҳар бир хонадон кўчадан дарвозасининг ёнига эккан дарахтнинг ҳукми ҳам шу. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 19:40 | Савол-жавоблар | 197 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar