Қай бири маъқул
Ассалому алайкум! Мен шаҳарда ўқийман ва ҳафтада бир икки кун қишлоғимга келаман. Алҳамдулиллоҳ намозларда бардавомман, аммо ҳали тажвид илмини ўрганмадим, тез орада ўрганаман иншаАллоҳ. Ҳафта давомида шаҳардалик пайтимда шаҳарнинг марказий масжидида имкон қадар 5 вақт намозни жамоат билан адо қилишга ҳаракат қиламан. Ўзим ёлғиз ўқиганда эса жамоатдаги имомнинг қироатидан ўрганганларим ва бошқа илмли қориларнинг қироатларига монанд тарзда (қўлдан келганча) қироат қилишга ҳаракат қиламан. Аммо қишлоғимиздаги масжидда фақат бамдод ва хуфтон намозлари ўқилади. Масъул имомнинг уйи узоқлиги сабабли ҳамиша кела олмайди. У йўқ пайтларда эса илмли одамлар бўлса ҳам ҳеч қаерда ўқимаган, тажвид илмидан беҳабар бир ёши катта мулла имомлик қилади. Лекин жамоатда 3 ой бўлса ҳам мадрасада тажвиддан дарс олган одамлар бор. Масъул имом уларга руҳсат бермайди ва ўша мулла ўқийди деб тайинлаб кетади. Аммо у ёши катта инсон қироатда ва намозда анчагина қўпол қироат қилади, яъни шаҳардаги илмли имомларнинг қироатидан умуман бошқача. Мен ҳам ўқимаганман лекин у инсон тўғри ўқимаётгани шундоқ билиниб туради. Шу ҳолатда мен унга иқтидо қилишим жоизми? Қишлоққа келганимда масжиднинг ҳурмати учун бораман, аммо намоздан кўнглим тўлмайди, баъзида бормайман. 3 ойлик курсларда тажвид ўрганганлар ва мен ўқимаган имомга иқтидо қилишимиз мумкинми? Илтимос тўлиқроқ жавоб берсанггизлар. Масъул имом йўқ пайтда ўша ёши катта имомга иқтидо қилишдан бошқа чорамиз йўқ, имомликнинг шартларини тўлиқ ўрганганмиз аммо фитна чиқариш ниятимиз йўқ.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Иқтидо қилсангиз агар хато намоз бузиладиган даражада бўлса қайта ўқиб оласиз. Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 21:18 | Савол-жавоблар | 149 | Намоз
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Иқтидо қилсангиз агар хато намоз бузиладиган даражада бўлса қайта ўқиб оласиз. Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 21:18 | Савол-жавоблар | 149 | Намоз