Мушриклардан ҳазар қилиш

Ассалому алайкум! Ислом динидан бошқа динга мансуб инсонлар мушрик бўладими? Агар  шундай булса “мушриклардан хазар қилинг, уларни ўлдиринг”га  ўхшаш гаплар эшитганман. 2). Бошқа бир жойларда дингга мажбурлаш йўқ хаммани ўзини дини бор деб эштганман. Энди христиан, еврей ва бошқа диндагилар билан атеист динсиз одамни жазоси бирми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ҳам бошқа дин вакилларининг туҳматларини ўқиган экансиз. Уларни мусулмонларга қарши жанг қилганларида тушган оятни тинчлик ҳолдаги инсонларга нисбатан ишлатишади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тинчлик ҳолатда зиммийни ўлдирган дўзахга тушади деганлар. Икки ҳолатга тегишли оятни тўғри тушуниш керак. Сиз тинчликни ўйланг. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 21:50 | Савол-жавоблар | 149 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar