Ер масаласи

. Ассалому алейкум шахй ҳазратлари. Аллоҳ учун қилаётган хизматлариздан О‘зи рози болсин!Ҳазрат, илтимос қуйида ман баён қиладиган чигал масаланинг шар‘ий ҳукмини чиқариб берсангиз. 1993 йилда Давлат томонодан отамга қошимча ер берилган эди. Ушбу ердан оиламиз фақат фойдаланиш ҳуқуқига эга болиб уни сота олмайди ҳамда сотиб ололмайди, лекин солигини оз вақтида толаши керак ва отам шундай қилиб келяптилар. 2002 йилда оиламиз пулга муҳтож болиб қоганда отам қошнимиздан протсентга 150000 сом пул оганла(у пайтларда диний илм ёқлигидан шу ишга қол урганла, аммо вақт отиши бн кейинчалик тавба қиганла) 2003 йилда отам ерни оша қошнимизга 600000 сомга баҳолаб сотганлар. бу савдо огзаки болиб ҳеч қандай ҳужжатга иккала томон ҳам имзо чэкмаган, олдин отам қошнимизга буни тушунтирганла, яни отам "ерни ҳужжати ёқ, буни манга давлат фақат фойдаланиш учун берган, озинг келишиб ҳужжат қила олсанг бу сани ишинг, ман тилхат хат ҳам ёзиб беролмайман" деганла. у қошни майли озим амаллайман деган. орадан икки кун отиб 370000 сом келтириб отамга ер учун берган ва айтганки, сизни 30000 сом протсентдан қарзиз бор эди, оша бн 400000 сом болади ман сизга бошқа пул бермайман деб айтган. отамга пул зарур богани учун индамаганлар. Аммо бир кун келиб берарсан деб қойганла. Шу билан мана он йилдирки отам оша ер учун ундан фойдаланмасаларда солиқ толаб келадила. қошнимиз ҳалиям ҳужжатини қила олмаяпти, чинки бунинг иложи ёқ. Биз олида беш фарзандмиз учтамизнинг уй-жойимиз бор. иккитамизда ёқ. Отам агар ариза ёзиб чиқсала давлат бир огилларига оша 8сотихли ерни уй-жой қилиш учун фарзандларидан бирининг номига толиқ отказа олади. Аммо отам бундай қила олмайман қошнига лафз қилиб сотганман деяптилар. оша ернинг ҳозирги нархи он миллион сом атрофида баҳоланади. қошнимиз ошанда келишилга нархнинг 200000 сомини бермаган ва бермайман деб айтган. он йил.давомида ердан экин экиб фойдаланиб келишяпти, ваҳоланки солиқни отам толаб келганлар. Узтоз, маслаҳат беринг отам ва биз қандай ёл тутсак бу шар‘ан тогри болади?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Мулк талаш масаласини бир тараф билан ҳал қилинмайди. Ҳамма алоқадор талаблар иштирокида ҳал қилинади. Бир тарафнинг гапи асосида жавоб берган одам шариатга хилоф иш қилган бўлади. Сиз мени ўша хатони қилишга чорламоқдасиз.

5 Май 2022, 21:50 | Савол-жавоблар | 180 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar