закот бергенда пул бериш шартми?

ассаламу алайкум хазрат.закот берётиб закот пулини ўрнига уша закот олувчига керакли нарса олиб берса бўладими?бу онамни илтимосига биноан берилаётган савол.яъни мен кўпдар бери закотимни опаларимга бераман.опаларимни фарзандлари вояга етиб тўй қилиш арафасида.шунинг учун онам уларга сепига кетадиган нарса олиб бермоқчи.опаларимга закот пулини берса бошқа нарсага ишлатиб қўйиб онамга келиб еғлашади.жавобингиз учун олдиндан рахмат.Аллох жж сиздан рози бўлсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Закотни олдин уларнинг қўлига бериб, сўнгра қайтариб олиб, кейин сиз айтган ишни қилса бўлади.

5 Май 2022, 22:34 | Савол-жавоблар | 158 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar