Пул чикариб бериш

Ассалому алайкум, Устоз! Тўғри йўлни кўрсатсангиз, мен учун қадрли бўлган бир инсон, асли касби шифокор яъни, кўз шифокори. Ҳурматли устоз саволим шуки, шу шифокор беморларни кўрикдан ўтказиб, кўзойнак тақиш керак бўлса, шахардаги махсус кўзойнак сотадиган савдо марказларига жўнатади. Агарда, шифокор жўнатган беморлар, шу савдо марказидан кўзойнак сотиб олса, савдо маркази рахбари томонидан белгиланган пул шифокор ҳисобига тушади. Устоз, тўлиқ ва аниқроқ жавоб берсангиз, шу пул шифокор учун халол бўладими? Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Тўғри ва тамасиз маслаҳат берса, ҳалол бўлади. Аммо ўзига пул келиши илинжида керакмас одамга ҳам кўзойнак тутасан, деса, албатта, фалон жойдан оласан деса, ҳалол бўлмайди.

5 Май 2022, 22:56 | Савол-жавоблар | 156 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar