Имомнинг маърузадаги хатосини тўғирлаш

Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва баракотуҳу Шайх Ҳазратлари!Аллоҳ Сизга узоқ умр ва соғлиқ берсин!Устоз биз Янгийўлда ишлаймиз ва жума намозларига ҳам Янгийўл туманидаги масжидга борамиз. Масжид имоми ўзларининг бир маърузаларида, бойлиги кумуш нисобига етган одамга қурбонлик қилиш вожиб дедилар. Лекин мен бир илмли одамдан сўрасам қурбонлик қилиш фақат тилло нисобга етганда вожиб бўлади дедилар (Устоз қайси фатво тўғрилигини айтсангиз илтимос). Устоз агар имомнинг фатвоси нотўғри бўлган бўлса бизга ўша имомнинг хатосини айнан ўзига билдириш ёки бирор бир ёрдамчилари орқали етказиш вожиб бўладими? Ва имом ҳам бу хатосини жамоатга билдириб тўғирлаши вожибми? Ва бошқа шунга ўхшаш ҳолатларда қандай йўл тутсак тўғри бўлади? Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва баракотуҳу!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Тилло ёки кумушнинг фарқи йўқ, моли-дунёси нисобга етган одамга закот барз бўлади.

5 Май 2022, 23:07 | Савол-жавоблар | 153 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar