Ижтимоий тармоқдаги ўзини аёл кўрсатадиган эркаклар
Ассалому алайкум! Устозлар хозирги кунда интернет жуда авж олган давр ва бундан хамма хар хил фойдаланмокда. Бази бир эркаклар ижтимоий тармоқларда кизларни расмини қўйиб гўё қиз бола бўлиб бошқа эркаклардан пул сураб алдаб шу тарзда пул топишмоқда. Бунинг хукми қандай бу дунё ва охиратда? Гунохларини ювиш учун нима қилишлари керак? Жавоб учун олдиндан рахмат. Шу инсонларга хам йетиб борса деган умитдаман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай кимса ёлғон, фирибгарлик, тиланчилик, нифоқ, эркак бўла туриб ўзини аёлларга ўхшатиш каби бир нечта ўта қабиҳ гуноҳларга қўл урган бўлади. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرَّجُلَ يَلْبَسُ لِبْسَةَ الْمَرْأَةِ، وَالْمَرْأَةَ تَلْبَسُ لِبْسَةَ الرَّجُلِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. وَلِأَبِي دَاوُدَ وَالطَّبَرَانِيِّ: مَنْ تَشَبَّهَ بِقَوْمٍ فَهُوَ مِنْهُمْ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ўхшаб либос кийган эркакни ва эркакларга ўхшаб либос кийган аёлни лаънатладилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Абу Довуд ва Табароний қилган ривоятда:
«Ким бир қавмга тақлид қилса, у ўшалардандир», дейилган.
Шарҳ: Ўз қавми, ўз дини ва урф-одати туриб, бошқаларнинг турмуш тарзини, кийиниш ва ҳаётдаги бошқа нарсаларини устун қўйиб, жон-жаҳди билан уларга ўхшашга ҳаракат қилиш одамга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Ўша одам «ҳар кимга ниятига яраша» қоидасига биноан ўзи тақлид қилган қавмдан бўлади. Кофирларга ўхшашни орзу қилиб уринган бўлса, кофирлардан бўлади. Фожирларга ўхшашга ҳаракат қилган бўлса, фожир бўлади ва ҳоказо...
Ислом уммати Аллоҳ таоло юборган таълимотларнинг энг мукаммалига, ҳар бир замон ва ҳар бир маконга муносиб таълимотга раво кўрилган умматдир. Аллоҳ таоло бу умматни бошқа барча умматлар устидан шоҳид қилиб қўйгандир. Аллоҳ таоло бу умматга ҳар бир нарсада ўзига хосликни бериб қўйгандир. Шунинг учун ҳам бу умматга ўзидан бошқаларга ўхшашга ҳаракат қилиш, ўзига Аллоҳ таоло осмондан тушириб берган нарсани қўйиб, бошқа миллатлар ердан чиқарган нарсаларга ҳавас қилиш мутлақо тўғри келмайди. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 11:50 | Савол-жавоблар | 152 | Долзарб саволлар