Мебел сотишим

Ассалому алайкум! Мани яқин танишимни мебел цехи бор. У деярли мебел магазинларга мебел сотади, бегоналарга эса сотмийди. Уни мебелини интернет орқали сотсам бўладими? Асосан етказиб бериш ва ўрнатиш хизматини ўзим қиламан (цех ўрнатиш беришни зиммасига омиди) ва мебелни цехдаги нархини устига пул қўйиб сотаман. Цех эгаси мани бунақа сотишимни билади ва бунга у рози. Бу ишим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Цехнинг хўжайини билан сотиб бериш ёки даллоллик қилишга келишиб олинг. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 23:40 | Савол-жавоблар | 185 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar