Хайдовчининг ҳақи
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен чет элдан мол импорт қиламан. Божхонадан контейнерни расмийлаштиргач уни олиб чиқиб кетиш учун юк машинасини телефон қилиб ёлладим. Юк машинаси ҳайдовчиси билан телефон орқали гаплашганимда ундан "машинангизга контейнерни юклаб олиб чиқиб кетса бўладими" - деб сўраганимда, "бўлади" - деб жавоб берди. Аммо божхонага келгач, божхонадагилар "бу машинада контейнерни олиб кетиш учун мослама йўқ шунинг учун юклай олмайсан" - деб айтишди. Мен бу гапни ҳайдовчига айтганимда у "мен 20км йўл босиб келдим, қайтиш учун яна шунча йўл босишим керак, қуруқ қайтаётганим учун манга 200000 сўм берасан" - деди. Мен эса "бермайман чунки сени машинанг контейнерни олиб кетишга мўлжалланмаган экан" - дедим. "Сендан контейнер юклай оласанми деб сўраганимда сен "ҳа" деб жавоб берган эдинг" - дедим. Ҳайдовчи бўлса мени қарғаб кетди. "Норозиман, Аллоҳдан қўрқмайсанми" - деган гапларни айтди. Илтимос маслаҳат беринглар мен нима қилай? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аввало сиз айтингчи ўша мосламани йўқлиги божхонани ўзини ўйлаб топган нарсасими ёки хайдовчилардан талаб қилинадиган хавфсизлик чорасими? Хайдовчи буни биладими? Бошқа вақтлар ҳам шундай талаблар бўлганми? Аввал контейнер юкланган, бу нарса талаб қилинмаган бўлса кўнглини қолдирмайдиган иш қилишингиз керак. Агар бу хайдовчининг бепарволиги бўлса қарғиши ўринсиз. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 00:23 | Савол-жавоблар | 147 | Молия ва тижорат