Дўстим бўлиб тўлашга нарса олмоқчи

Ассалому алайкум! Менинг дўстим чет элда ўқийди, у гаджет олмоқчи экану сотиб олиш ҳолати ҳаромми ҳалоллигини билмаяпти. Савол: гаджетни 1 йилда пулини тўласа масалан 1000$ экан, 1.5 йилда тўласа 1200$ экан. Агар 2 йилда тўласа 1400$ экан. Гаджет уни қўлига тушишдан олдин 20$ атрофида бераркан. Кейин қолганини бўлиб тўлайди. Бу ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Вақтида тўламасанг фалонча устама тўлайсан деган шарти бўлса бу байъни бузади. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 00:34 | Савол-жавоблар | 154 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar