Бировдан қўй олиб боқиб сотиш

Ассалому алайкум! Бизнинг қўшни қишлоқда қўйлари кўп бир чўпон бор. Ўша чўпон одамларга қўй тарқатади, яъни сотади. У чўпондан қўйларни бахолашиб, пулини 7-8 ой 1 йилда беришга келишилар экан. Биз хам худди шундай қилиб ўша чўпондан қўй олмоқчимиз. Саволим шуки, биз хам худди шундай келишилган холда қўй олиб боқиб, айтилган вақтига қўйларни сотиб, келишилган пулларни берсак, бизга қолган фойда холол бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қўйни насияга олиш ҳақида сўраётган бўлсангиз пулини бир йил ёки қанчадир муддатда бериш шарти билан қўй олиш жоиз. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 00:45 | Савол-жавоблар | 144 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar