Корея ошхоналарида ишлаб пул топиш

Ассалому алайкум! Ҳозир Корея шаҳрида ўқиб, ҳам ишлайман. Ишлайдиган жойим корейс ошхонаси бўлиб, у ерда мен фақатгина товуқни қовуриб бераман. Бўш вақтларимда столни тозалашга ҳам ёрдам бериб тураман. Бу ошхонада деярлик чўчқа гўшти йўқ. Фақатгина чўчқа гўшти қўшилган сосиска бор. Спиртлик ичимликларни сотади. Лекин асосий даромади товуқдан деб айтган. Бир дўстим “ошхонада ишламагин, яхши ҳаром нарсани етказиб берувчи ҳам гуноҳкор бўп қолиши мумкин” деб Қуръондаги қайсидур оятида шундай келган деди. Кейин гуруҳимизда ўқийдиган бир араб қиз эса “спиртлик ичимликларга ва ҳаром нарсаларга қўл теккизмасдан ишласанг бўлади” деб айтди. Яна бир дўстим “биз мусофирчиликдамиз Аллоҳни Ўзи кечирсин деб ишлайвериш керак” деб айтди. Бу ерда бунга ўхшаган ошхоналарда ишлайдиган ватандошларимиз жуда кўп. Мени сўрамоқчи бўлган нарсам у ерда ишласак бўладими? Ва топган пулимиз ҳалол бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Топганингизни ҳаром деб бўлмасада, ҳаром ишларга ёрдам берса, ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 01:17 | Савол-жавоблар | 148 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar